22:19 / 11.01.2018
5 188

Жастин Биберга поп мусиқасининг янги шаҳзодаси дея таъриф берилмоқда

Жастин Биберга поп мусиқасининг янги шаҳзодаси дея таъриф берилмоқда
“TIME”, “V Magazine”, “Vanity Fair”, “Hero”, “Billboard” каби жаҳонга машҳур нашрлар Жастин Биберни замонамизнинг энг обрўли хонандаси ва поп мусиқасининг янги шаҳзодаси дея эътироф этишди.

Гарчи ўтган йили хонанда томонидан янги қўшиқлар деярли тақдим этилмаган бўлса ҳам, унинг шу пайтгача бўлган фаолиятидаги муваффақиятлари Биберни афсонавий хонандалар Майкл Жексон, Мадонна ва Бритни Спирсга тенглаштириш учун имкон бермоқда.

“Despasito” таронаси йилнинг энг кўп эшитилган 3 трекидан бирига айланди. Хонанданинг ижтимоий тармоқлардаги фоллеверлари сони бўйича рекордчи экани айтилди, унинг шарафига Канадада музей очилиши арафасида. Бундай муваффақиятлар энг кучли танқидчиларни ҳам Биберни дунё шоу-бизнеси шаҳзодаси деб тан олишга мажбур қилмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жастин Биберга поп мусиқасининг янги шаҳзодаси дея таъриф берилмоқда