Зуҳра Солиева: “Фарзандли бўлиш учун 4 йил курашдим” (видео)

Зуҳра Солиева: “Фарзандли бўлиш учун 4 йил курашдим” (видео)
Қисқача

Актриса Зуҳра Солиева фарзандли бўлиш истаги билан 4 йил давомида курашганини айтди. У бу йўлда турмушидаги оғир ҳолатлар, эрининг хиёнати, қаттиқ гаплари ва зулмини ҳам кечирганини маълум қилди. Солиева ҳаддан ортиқ интилиш баъзан акс натижа беришини, айрим нарсаларни ўз ҳолига қўйиб, Аллоҳга топшириш кераклигини англаганини таъкидлади. Унинг иқрорлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, мухлислар томонидан қўллаб-қувватланди.

Актриса Зуҳра Солиева интервюларидан бирида ҳаёти давомида муҳим бир ҳақиқатни англаб етганини самимий тарзда сўзлаб берди. Унинг айтишича, инсон бир нарсани ҳаддан ортиқ хоҳлаб, фақат шунга интилса, баъзан ўша нарса ундан узоқлашиб борар экан.

Актриса ўз ҳаётидан мисол келтириб, қуйидагиларни айтди:

“Мен фақат ўз ҳаётим ҳақида гапира оламан, бошқаларники эмас. Турмушга чиқдим, фарзандли бўлай деб. Шу хоҳиш билан 4 йил курашдим. Ҳар хил йўлларни қидирдим, у ёққа бордим, бу ёққа бордим — балки шундай қилсам бўлар, деб тинмай ҳаракат қилдим.

Аммо шунчалик қаттиқ интилганим сари бу орзу мендан узоқлашгандек бўлди. Чунки мен ўзимни унутиб қўйдим — фақат битта нарсани ўйлаб яшадим. Ҳатто турмушимдаги оғир ҳолатларни ҳам кўп бора кечирдим. Эримнинг хиёнатини ҳам, қаттиқ гапларини ҳам, ҳатто зулмини ҳам кечирдим. Фақат фарзандли бўлиш учун ҳамма нарсага кўндим, ҳамма нарсани бардош билан қабул қилдим.

Лекин вақт ўтиб тушундимки, инсон баъзи нарсаларни ўз ҳолига қўйиши, Аллоҳга топшириши керак экан. Чунки ҳаддан ортиқ талпиниш баъзан акс натижа берар экан”.

Актрисанинг бу самимй иқрорлари ижтимоий тармоқларда ҳам катта муҳокамага сабаб бўлмоқда. Кўплаб мухлислар унинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, бу гапларда ҳаётий ҳақиқат борлигини таъкидлашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар