date

Американинг F-35 қирувчи самолёти Эронда уриб туширилгани ростми?

Американинг F-35 қирувчи самолёти Эронда уриб туширилгани ростми?

CNN хабарига кўра, Америка Ф-35 қирувчи самолёти Эрон устидаги жанговар топшириқ пайтида зарбага учрагач, Яқин Шарқдаги авиабазалардан бирига фавқулодда қўнди. Самолёт хавфсиз қўна олди ва ҳодиса юзасидан тергов бошланди.

CNN'нинг ёзишича, самолёт Эрон ҳаво ҳудудида ҳаракат қилаётган пайтда ҳужумга учраган. Агар бу тасдиқланса, бу амалдаги уруш бошланганидан бери Эрон АҚШнинг ҳарбий самолётини муваффақиятли урган илк маълум ҳолат бўлади.

Ф-35 бешинчи авлод қирувчи самолёти бўлиб, хизматдаги энг илғор жанговар самолётлардан бири ҳисобланади. Унинг тахминий нархи ҳар бир дона учун қарийб 100 миллион долларни ташкил этади. АҚШ ҳам, Исроил ҳам Эрон билан можаро билан боғлиқ ҳарбий амалиётларда Ф-35 самолётларидан фойдаланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Американинг F-35 қирувчи самолёти Эронда уриб туширилгани ростми?