Жамила Ғофурова: «Ҳозирги ҳолатим ўзимга ёқади» (видео)

Актриса Жамила Ғофурова «Менинг ошхонам» лойиҳасидаги суҳбати давомида ўзгаргани ҳақидаги саволга самимий жавоб берди. Суҳбат чоғида бошловчи унга мурожаат қилиб, аввалги шўх, серҳаракат ва доимо энергияга тўла Жамиладан бугунги ҳолати анча фарқ қилишини таъкидлаб, бунинг сабабини сўради.
Актриса эса бу фикрни инкор этмади ва ўзгаришини тан олди:
«Авваллари гўё оёғим тагида олов қайнаб турарди. Лекин ҳозир ростини, қалбимдагини айтсам — менга бугунги ҳолатим жуда ёқади. Ҳозирги ёшим ҳам, кайфиятим ҳам ўзимга жуда маъқул», — деди у.
Суҳбат давомида бошловчи ҳам унинг фикрини қўллаб-қувватлаб, ҳозирги ҳолати ва ёши бир-бирига жуда мос келаётганини таъкидлади.
Жамила Ғофурованинг бу самимий эътирофи мухлисларда ҳам қизиқиш уйғотиб, инсоннинг вақт ўтиши билан ўзгариши табиий ва қабул қилинадиган жараён эканини яна бир бор кўрсатди.