Сардор Мамадалиев учун олийжаноб хонандалар кимлар? Хонанданинг жавоби

Сардор Мамадалиев олийжаноб хонандалар деб қўшиқларини қизғанмайдиган ижодкорларни билишини айтди. У Аҳад Қаюм шеърлари учун ҳеч кимдан, жумладан ундан ҳам, пул олмаганини таъкидлади. Хонанда Озодбек Назарбеков унга “Мени севиб қолсайдинг” қўшиғини бергани ва ундан клип олишга рухсат берганини сўзлаб берди. Мамадалиев қўшиқларни инсонлар яратишга сабабчи бўлишини, аслида эса улар Аллоҳники эканини билдирди.
Хонанда Сардор Мамадалиев “ИнтервюТВ” кўрсатувига берган суҳбатида унга: “Сиз учун олийжаноб хонандалар кимлар?” деган савол берилди.
Саволга жавобан хонанда бироз ўйланиб, ўз фикрларини самимий тарзда баён қилди:
“Мен учун олийжаноб хонандалар — бу қўшиқларини қизғонмайдиган инсонлар. Масалан, Аҳад Қаюм. У киши ҳеч кимдан шеърлари учун пул олмаган, мендан ҳам олмаган. Яна Озодбек Назарбеков ҳам шундай инсонлардан.
Бир сафар Озод акамнинг шоусига чиқиб, "Мени севиб қолсайдинг" қўшиқларини ижро этганман. Уларга ёқди шекилли, Сардор, мана шу қўшиқ сенга, деб айтдилар. Мен эса шу қўшиққа клип суратга олмоқчиман деганимда, клип ҳам олавер, нима қилсанг қил, деб рухсат бердилар.
Очиғи, қандай қилиб қўшиқни қизғаниш мумкинлигини тушунмайман. Биз бу қўшиқларга фақат сабабчимиз, холос. Аслида улар бизники эмас — Аллоҳники. Бизга бу қўшиқларни Аллоҳ берган”, — дея таъкидлади хонанда.






























Изоҳлар 0
…