22:05 / 12.02.2018
19 409

Муниса Ризаева мухлисларига: "Сизларнинг ҳурматингиз мен учун бир тийин!"

Муниса Ризаева мухлисларига: "Сизларнинг ҳурматингиз мен учун бир тийин!"
Хабарингиз бор Instagram ижтимоий тармоғи жуда оммалашган, айниқса санъаткорлар орасида. Муниса Ризаева ҳам интернетдан фаол фойдаланадиган хонандалар қаторига киради. Instagram саҳифасида “Жонли эфир”да суҳбатлашиш имконияти ҳам бор бўлиб, бир неча кун аввал Муниса Ризаева мухлисаси(мухлиси) билан алоқага чиқади. Бу мухлис Россияда истиқомат қилиб, жинсини ўзгартиргани (трансвестит) туфайли ҳам Ўзбекистонда анча-мунча инсонларнинг ғазабига учраганини кимдир билади, кимдир йўқ.

Хуллас хонанда “жонли эфир” вақтида бу одам билан дўстона суҳбат қургани, табиийки унинг мухлисларига ёқмайди. Ва жуда кўпчилик “Муниса бу одам билан гаплашманг”, “Уни жонли эфирдан йўқотинг”, “Ҳурматим баланд эди сизга, ёнимизда ҳурматингизни йўқотяпсиз” қабилидаги фикрларни ёзиб қолдиришган. Уларга жавобан эса Муниса Ризаева: “Менга бундай ҳурматнинг кераги йўқ, бир тийин” дея асабий жавоб қайтарган.

Биз ушбу видеони сайтга жойлаштира олмадик. Сабаби аллақандай жинсини ўзгартирган, Яратган инъом этган табиат ва хилқатни ўзгартиришга уринган инсонни реклама қилишни истамаймиз. Муниса Ризаеванинг мухлисларига қарата “Бир тийин” деган гапинигина ойдинлаштиришни хоҳладик, холос.

Хонанданинг администратори билан боғланганимизда, у бу ҳолатга монтаж дея баҳо берди. “Муниса мухлисларини ҳурмат қилади. Тарқалиб кетган видео шунчаки баъзи қисмлари кесиб, қайта уланган монтаж. Қолаверса Муниса ўша Жасмина билан ҳеч қандай дўст эмас.”

Муниса Ризаева мухлисларидан узр сўради, интервьюда масалага ойдинлик киритиб мухлисини шунчаки ҳимоя қилганини ҳам айтиб ўтди.

Аммо бир нарсанинг кераги йўқ эди: Жамиятда ўз ўрнини йўқотган, миллионлаб одамларнинг нафратига сабабчи бўлиб, Аллоҳ берган жинсдан тонган эркак(аёл) ким эканидан қатъий назар, у билан минг йиллик қадрдонлардай халқ кўз олдида суҳбат қуриш!

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева мухлисларига: "Сизларнинг ҳурматингиз мен учун бир тийин!"