Россия халқаро заҳираларининг музлатилиши ва эҳтимолий мусодара қилиниши дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиёт эгаси бўлган Хитойни ўз активларини ҳимоя қилиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди, деб ёзмоқда РИА Новости колумнисти.
Мамлакат ҳар қандай минтақавий можаро туфайли, хусусан, Тайвандан кейин АҚШ уларга қарши санкциялар қўллаши мумкинлигидан хавотирда.
Хитой ўз заҳираларини [Россияники каби музлатиб қўйилмаслиги учун] сақлаб қолиш ниятида. Чунки мамлакатнинг уч триллион доллардан ортиқ пули хавф остида. Шунинг учун, Пекин долларга қарамлигини камайтириш мақсадида аста-секин бошқа давлатлар билан ҳисоб-китобларда Америка валютасидан фойдаланишдан воз кечмоқда.
Бундан ташқари мамлакат шошилинч равишда АҚШ давлат облигацияларини сотмоқчи, бу эса АҚШ ва жаҳон захира валютасига жиддий зарба беради.
“Financial times” газетасининг ёзишича, Пекинда Марказий банк ва Молия вазирлиги вакиллари, шунингдек, ўнлаб маҳаллий ва халқаро банклар, жумладан HSBC раҳбарлари иштирокида фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтган.
Учрашувда минтақадаги вазият кескинлашган тақдирда захираларни муҳофаза қилиш масаласи, жумладан, Тайвань билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашуви эҳтимоли ҳам муҳокама қилинган. Чунки Хитойга киритилиши мумкин бўлган санкцияларнинг сабабларидан бири Тайвандаги ҳарбий амалиётдир.
Доллардан воз кечиш
Экспертларнинг айтишича, Пекин долларга қарамликни камайтиришга интилишда давом этади.
“Агар Пекин оролга бостириб кирса, бўлиниш Россияникига қараганда анча жиддийроқ бўлади, чунки Хитойнинг иқтисодий ҳолати бутун дунёга таъсир қилади”, дейилади хабарда.
ХХР банк тизими маблағларни музлатиш ёки SWIFT’дан узишга тайёр эмас. Шу сабабли Хитойлик экспертларнинг асосий тавсиялари қуйидагилардан иборат:
- доллардаги активларни диверсификация қилиш;
- юаннинг халқаро тан олинишини тезлаштириш;
- трансчегаравий тўловларда рақамли юандан фойдаланишни фаоллаштириш;
- долларнинг молиявий гегемонлигини йўқ қилишга уриниш.
Хусусан, Ар-Риёд Пекинга нефть учун миллий валютада тўлаш имконини берса, Саудия Арабистони билан келишув жаҳон захираларидаги юан улушини оширади.
Маълумот учун, сўнгги 20 йилда Хитой олтин-валюта заҳиралари таркибида долларнинг улуши 1/4 қисмга камайиб айни дамда 56%ни ташкил қилмоқда. Олтин улуши эса 3 баравар ўсиб - 2 минг тоннани ташкил қилмоқда.
АҚШ ҳукумати қимматли қоғозларида сақланаётган заҳиралар - 1 триллиондан ортиқ, лекин Хитой уларни босқичма-босқич сотмоқда. Марй ойининг ўзида Пекин 15,2 миллиард долларлик облигациялардан халос бўлган. Апрелда эса, дастлабки маълумотларга кўра бундан бир неча баробар кўп.
Экспертлар айтишига кўра, блокировка эҳтимоли мавжудлиги туфайли Хитой ўз заҳираларида АҚШ доллари ва қимматли қоғозларидан воз кечишда давом этади. Бу албатта АҚШ қимматли қоғозлар бозори учун ҳеч қандай яхшилик олиб келмайди.
"Бир вақтининг ўзида, Америка Хитойга нисбатан Россияга бўлгани каби санкциялар қўллаши эҳтимоли ошади. Бунинг учун керак бўлганда улар бирор баҳона излаб топишади: Хитой компаниялари Россия бозорини тарк этмаганидан бошлаб Москвага ёрдам беришгача", - дейди молиявий таҳлилчи, Артем Звездин.
Икки ёқлама зарба
Бошқа гуруҳ экспертлари хулосасига кўра, АҚШ Хитой заҳраларига тегмаслиги ҳам мумкин. Чунки бу халқаро бозорлар ва АҚШнинг ўзига улкан зарар етказиши мумкин. Бу ҳудди ядровий урушда икки қудратли давлат бир-бирини йўқ қилгандек натижа бериши мумкин, деб ҳисоблайди иқтисодчи Пётр Заборцев.
"Бу товар бозорларда улкан дефицитига олиб келиши мумкин. АҚШ савдо баланси эса аллақачон - 860 миллиард долларга етган. Хитой учун эса - ўнлаб йиллар давомида қурилган иқтисоднинг барбод бўлишини англатади. Ахир уларнинг саноати асосан АҚШ боозорига мослашган", - дейди иқтисодчи.
Унинг фикрича Вашингтон ҳам Пекин кучли қарама-қаршилик қилишаётган бўлса ҳам ўзаро тўқнашувга ҳозирча тайёр эмас.
Британиянинг The Guardian нашрига кўра, Хитой ҳукумати Россия сценарийси бўйича санкциялар қўлланилган тақдирда иқтисодда қандай жараёнлар содир бўлиши мумкинлигини аниқлаш учун стресс-тестлар ўтказишни бошлаган.
Лекин хитойнинг қўлида яна бир кучли кзир бор - у АҚШ облигацияларига эга бўлган иккинчи йирик давлат. Агар Хитой уларни бир зумда сотиб юборишга қарор қилса - АҚШ доллар курси ва қимматли қоғозлар курси қулаши муқаррар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар