Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг статистик маълумотларига кўра, Россия фуқароларининг ярмидан кўпида тўланмаган кредитлар бор. Молиявий маслаҳатчи Татяна Волкова, коуч-тренер Анна Оганесян ва психолог Юлия Хадарцева Gazeta.ru нашрига берган интервьюларида истеъмол кредитларининг яширин хавфлари ҳақида гапириб беришди.
Биз бугун учун яшаяпмиз, эрта-чи?
Сертификатга эга молиявий маслаҳатчи, инвестор Татяна Волкованинг фикрича, дунё истеъмол даврида яшамоқда, кўпчилик инсонлар учун керакли воситаларни кредитга сотиб олиш мутлақо нормал ҳолатдек бўлиб қолди:
“Бу ёндашув маркетологлар ишининг мевасидир. Улар шу ерда бугун яшаяпмиз, кейинроқ ҳам бемалол тўласак бўлади, деган ғояни яхши тарғиб қилишмоқда. Бу ғоя веб-сайтлар ва телевидениедаги ёрқин сарлавҳаларга эга рекламаларда акс эттириляпти. Дўконлар ажабланарли даражадаги яхши кўринган кредит дастурларини реклама қилувчи баннерлар билан тўла.
Бу каби асоссиз истеъмол ғоялари бизга ўнлаб йиллар давомида сингдирилган. Бу жуда кўп одамлар онгида илдиз отган ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда.
Ҳамма жойда, жумладан оммавий ахборот воситалари орқали бизга гўё шундай қўрқув юкланмоқдаки, фақат бугунни ўйлаб яшашимиз керак, агар пул топиб уни йиғсак, ҳаёт сиздан ўтиб кетади, шу учун кредит карта олиш зарур эмиш”.
Мутахассиснинг фикрига кўра, кредитнинг хавфли томони шундаки, одамлар бундай жозибали қармоқларга тушиб, муҳим молиявий устуворликларини йўқотадилар. Яъни маблағларнинг бир қисмини тежаш, активларни шакллантириш ва ўз жамғармалари орқали ҳимоя ёстиғини яратишни унутадилар.
“Бундан ташқари, худди шу кредит карталарида ўта юқори фоиз ставкалари тикилган, улар йилига 70 % гача етиши мумкин. Кўп одамлар бу ҳақиқат билан қизиқмайдилар. Ахир, биринчи ўринда улар имтиёзли даврга эга, айни шу ерда ва ҳозир йўқ жойдан пул топиш имконияти бор. Аммо эътиборни машаққатсиз келган кредит маблағи роҳатига эмас, уни қайтараётганда қўшиладиган фоиз ставкаси ва бу пулни қайтаришга кетадиган келажакдаги меҳнатга қаратиш керак", - дейди Волкова.
Унинг сўзларига кўра, нозик психологик ҳисоб-китоб ҳам мавжуд. “Кўпчилик бир кун келиб, зудлик билан пулга муҳтож бўлиб қолади, қарасаки кредит картаси бор, шунда одамлар имтиёзли даврдан ташқари муддатга ҳам қарз олади. Ана ундан кейин олинган пуллар учун бутун вақт давомида юқори фоизлар ёзилаверади.
Бир киши 99 минг рубль учун кредит картаси олиб, кейинчалик фоизлари билан қўшиб ҳисоблаганда 900 минг рублдан ортиқ маблағ тўлаган мисолларни биламан.
Кредитга ким кўпроқ мойил бўлади?
"Одамлар молиявий саводсиздир, маблағлари учун режа тузиш ва шахсий бюджет шакллантириш қобилиятига эга эмас. Уларга кредитлар унчалик катта бўлмагандек туюлиши мумкин, аммо охир-оқибатда енгил кредитлар сиз сезмаган ҳолатда оғир юкка айланади, бунга эса ҳамма одамлар ҳам бардош бера олмаслиги мумкин”, — дея огоҳлантиради Волкова.
Унинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари кўп кредитлар жамиятда ўртачадан юқори даромад эга одамларда ҳам бўлиши мумкин.
"Бойликдан қатъи назар, сиз прагматик фикр юритишингиз зарур. Молиявий саводхонлик масалаларида хабардорлик даражангизни ривожлантиришингиз керак. Масалан, нимадир харид қилаётганда шу маҳсулотга эришиш учун қанча тер тўкиш кераклигини ҳисоблашингиз лозим бўлади. Мисол учун, бу харид қанча ойлик даромадингизга тўғри келади. Агар сиз шу нуқтаи назардан ўйласангиз, ҳиссиётларга берилиб харид қилиш мойиллигингиз йўқолади.
Умуман олганда, вазиятга келсак, уни ҳал қилишнинг ягона йўли бор - кичик истеъмол кредитлари ва кредит карталаридан фойдаланишни тўхтатинг. Агар ҳозир сизда маълум миқдорда қарз бўлса, қариндошлардан қарз олинг ёки пастроқ фоиз ставкасида истеъмол кредитини олиб, картани ёпишни маслаҳат бераман. Кейин қарзларни тўланг ва бундан буён ўзингизда молиявий режалаштириш маҳоратини одатга айлантиринг", - дея хулоса қилади Волкова. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин