Президент Трамп миллий мусиқа остида рақсга тушди (видео)

АҚШ Президенти Доналд Трамп 26 октябр куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга етиб келиб, аеропортда қизил гилам ва миллий рақс билан кутиб олинди. Миллий мусиқа янграётган пайтда у қўлларини кўтариб, мусиқа садоларига ҳамоҳанг равишда белини тебратди ва томошабинларга қўл силкиди. Трамп Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан саломлашиб, фахрий қоровул сафидан ўтди ҳамда Америка ва Малайзия байроқлари билан суратга тушди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп 26 октябрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга етиб келди. Уни аэропортда қизил гилам ва миллий рақс билан кутиб олишди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.
Air Force One самолёти қўнгач, Президентни Америка ва Малайзия байроқларини кўтарган мезбонлар қарши олди. Трамп самолёт трапидан тушиб, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан илиқ саломлашди ва фахрий қоравул сафидан ўтди.
Шу вақтда миллий мусиқа янгради, саҳнага анъанавий кийимдаги раққосалар чиқиш қилди. Трамп қўлларини кўтариб, мусиқа садоларига ҳамоҳанг равишда белини тебратди – бу қисқа, аммо кутилмаган лаҳза йиғилганлар орасида катта қизиқиш уйғотди.
Президент табассум билан томошабинларга қўл силкиди, Америка ва Малайзия байроқларини ушлаб суратга тушди ва сўнг кортежига йўналди.
Маълумотларга кўра, Трамп Осиёда бўлиб ўтадиган икки минтақавий саммитда иштирок этиб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ҳамда бошқа етакчилар билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда. У музокаралар орқали икки мамлакат ўртасидаги савдо муносабатларини барқарорлаштиришни умид қилмоқда.






























Изоҳлар 0
…