Парижда кўк рангдаги сурат 18 млн еврога сотилди

Ив Кляйннинг фақат кўк тусдан иборат “Калифорния” картинаси Париждаги Чристиеъс ауксионида 18,4 миллион еврога сотилди. Тақрибан тўртга икки метр ўлчамдаги асар 1961 йил бошларида, рассомнинг АҚШга қилган илк ва ягона сафари ҳамда Ню-Ёрк ва Лос-Анжелесдаги кўргазмалари олдидан яратилган. Кляйн ўзи ишлаб чиққан ултрамарин тусни “Интернатионал Клеин Блуе” — “Халқаро Кляйн кўк” номи билан патентлаган ва бу рангни “чексизлик рамзи” деб билган.
Француз рассоми Ив Кляйннинг фақат битта ранг — кўк тусдан иборат “Калифорния” номли картинаси Париждаги Christie’s аукционида 18,4 миллион еврога сотилди, деб хабар берди BFMTV.
Тақрибан тўртга икки метр ўлчамдаги бу асар рассомнинг хусусий коллекцияларда сақланаётган энг катта монохром ишларидан бири ҳисобланади.
“Калифорния” 1961 йил бошларида, Кляйннинг АҚШга қилган илк ва ягона сафари ҳамда Нью-Йорк ва Лос-Анжелесдаги кўргазмалари олдидан яратилган.
Ив Кляйн ўзи ишлаб чиққан махсус ультрамарин тусни “International Klein Blue” — “Халқаро Кляйн кўк” номи билан патентлаган. Унинг таъкидлашича, ҳар бир монохром асар алоҳида муҳит ва маънога эга бўлиб, рассом учун бу ранг “чексизлик рамзи”ни англатган.
Christie’s вакилларининг айтишича, сурат юзасига сепилган майда шағаллар денгиз туби ёки океан чуқурликларини эслатувчи туйғу уйғотади.
Ив Кляйн 1962 йилда 34 ёшида вафот этган, аммо унинг кўк ранг орқали яратган фалсафаси ҳали ҳам санъат оламида қизиқиш уйғотмоқда.






























Изоҳлар 0
…