Россиялик таниқли сиёсатшунос Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина Москва вилоятида автомобил портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
Россия матбуотига кўра, Одинцово шаҳрида Дугина бошқарувидаги йўлтанламас портлаб кетган. ОАВнинг қайд этишича, машина Дугиннинг ўзига тегишли бўлган.
Портлаш сабаблари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Портлаш унинг Россия президенти Владимир Путиннинг “мияси” сифатида таърифланган отасига қилинган суиқасдми ёки йўқлиги ҳам номаълум. Дарья Дугина, отаси сингари, журналистика, фалсафа ва сиёсатшунослик билан шуғулланган.
Тахминларга кўра, Toyota Land Cruiser автомобилига портловчи мослама ўрнатилган бўлиб, унда портлаш оқибатида сиёсатшунос ва журналист Дарья Дугина ҳалок бўлган, деб хабар берди РФ Тергов қўмитаси. Терговчилар Дугина бўлган машинани портлатиб юборганидан кейин умумий хавфли усулда содир этилган қотиллик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
"Тергов маълумотларига кўра, 20 август куни соат 21:00 атрофида Одинцово шаҳар туманида, Болшие Вяземи қишлоғи яқинида, катта тезликда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлида Toyota Land Cruiser русумли автомобилга ўрнатилган портловчи мослама катта тезликда ишлаган ва кейин машина ёниб кетди. Ҳайдовчи қиз воқеа жойида вафот этди. Марҳумнинг шахси аниқланди, бу – журналист ва сиёсатшунос Дарья Дугина", - дейилади Тергов қўмитаси хабарида.
Маълумот учун: Александр Дугин файласуф, сиёсатшунос, публицист, профессор, неоевросиёликлар фалсафий ва сиёсий ҳаракатининг асосчиси. 2015 йилнинг март ойидан бери у Украинадаги воқеалар туфайли АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, Канада ва Австралия Дугинга қарши санкциялар киритди.
Дарья унинг файласуф Наталя Мелентева билан иккинчи турмушидан бўлган қизи. 1992 йилда туғилган, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг фалсафа факультетини тамомлаган ва Халқаро Евроосиё ҳаракатининг сиёсий кузатувчиси бўлиб ишлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)