
Локомотив клубининг собиқ президенти Николай Наумовнинг фикрича, Россия терма жамоасининг энг заиф қисмларидан бири ҳимоя чизиғи бўлиб қолмоқда. Мутаҳассиснинг таъкидлашича, бу муаммолар асосан жамоанинг тактик схемаси билан боғлиқ.
Ҳимоя чизиғи юқорироқ жойлашган ҳолатларда рақиблар кўпинча ҳимоячилар орқасида бўш ҳудудлардан фойдаланмоқда. Наумовнинг сўзларига кўра, Россиянинг марказий ҳимоячиларига бундай вазиятларда тезкорлик етишмайди, бу эса ўз вақтида реакцияни қийинлаштиради.
- Бу тузатиладиган масала. Ўйин кўникмасини ошириш орқали бу муаммони бартараф этиш мумкин.
Ҳар доим юқори прессингда ўйнаш шарт эмас, рақиб кучсизроқ бўлса, пастроқ прессинг самара беради. Шунда марказий ҳимоячиларнинг тезкорлик масаласи аҳамиятини йўқотади, - деди Наумов Vprognoze.ru нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022-йил феврал ойидан бери расмий ўйинларда иштирок этмаяпти.
Россия терма жамоасининг заиф нуқтаси аниқланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар