date

Гвардиола: "Астон Вилла" қаршисидаги ўйин ҳайратланарли

Гвардиола: "Астон Вилла" қаршисидаги ўйин ҳайратланарли
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг "Астон Вилла" билан ўйинда (0:1 ҳисобида) кўрсатган ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Жамоамиз ҳали ҳам кучли ва фаол эканлигини ҳис қиламан.

"Астон Вилла" қаршисида, айниқса меҳмонда, бу тарзда ўйнашга яна ким қодир бўлганини билмайман: қўрқмасдан, тўпни назорат қилиб, вазиятлар яратиб, дарвозамизга деярли имконият бермадик. "Вилла Парк"да ҳар доим жуда қийин бўлади.

Бизга қарши жуда кучли рақиб турди, уларга қойил қоламан", деди Гвардиола City Xtra нашрига.

"Манчестер Сити" ҳозирда турнир жадвалида етакчи "Арсенал" жамоасидан 6 очкога ортда қолмоқда ва 6-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Астон Вилла" қаршисидаги ўйин ҳайратланарли