
Ғаллаорол туманида олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ишлари самарасида бир оиладаги муаммо ҳал этилди.
Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорига кўра, қарздор Б.Г. дан ундирувчи Қ.З. фойдасига вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан алимент ундириш белгиланган эди. Бироқ, қарздор узоқ вақт давомида мазкур мажбуриятини бажармаган.
Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан бир неча бор тушунтириш ва профилактик ишлар олиб борилди. Унга алимент тўламасликнинг оқибатлари, фарзандларнинг ҳуқуқлари ва ота-онанинг масъулияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Олиб борилган ишлар натижасида қарздор ўз хатосини англаб етди ва фарзандлари олдидаги бурчини бажаришга қарор қилди. У 40 миллион сўм миқдоридаги алимент қарзини тўлиқ тўлаб, ундирувчига топширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!