"Реал" футболчиси Бундеслигага ўтиши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Эндрик қишки трансфер ойнасидан жамоани тарк этиши кутиламоқда. 19 ёшли футболчи жорий мавсумда бирор марта ҳам майдонга тушмаган.
Шу сабабли, "қироллик клуби" раҳбарияти уни ижарага беришга қарор қилган. Эндрикнинг ўзи ҳам бошқа жамоада ўз имкониятларини синаб кўришни истамоқда.
Журналист Патрик Бергернинг маълумотига кўра, ёш ҳужумчига Бундеслигадан қизиқиш бор ва "Реал" Германиядан келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…