
Эрон пойтахти Теҳронда 36-Халқаро Ислом бирлиги конференцияси иш бошлади. Унда 40 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида расман очилди.
Мазкур конференция ҳар йили Ислом тафаккур мактаблари бирлиги Жаҳон форуми томонидан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллуд кунларида ташкил этилади.
Бу йилги конференциянинг асосий мавзуси “Ислом бирлиги, тинчлик ва ислом оламида бўлиниш ва низолардан қочиш” деб номланди. Уруш ва тинчлик, исломий биродарлик, терроризмга қарши курашиш, диний келишувни қабул қилиш, ҳамдардлик, турли исломий мазҳаблар ўртасидаги ўзаро ҳаракат, сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштиришни қоралаш каби мавзулар тадбирнинг бошқа мавзуларидандир.
Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Ҳоманаий кеча конференциясига келган Эрон расмийлари ва меҳмонларини қабул қилар экан, мусулмонларни бирдамликка чақирди.
Оятуллоҳ Ҳоманаийнинг айтишича, ислом бирлиги – бутун дунё бўйлаб ислом уммати манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамжиҳат бўлиш демакдир.
Бирдамлик ислом уммати (жамоаси) манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамжиҳат бўлиш демакдир. Бу географик бирликни ҳам англатмайди, чунки 1960-1970 йилларда баъзи араб давлатлари бирлашишга ҳаракат қилган. Аммо – беҳуда.
“Биз аввало мусулмон умматининг манфаатларини аниқлашимиз керак. Шунда халқлар бу борада бир тўхтамга келишлари ва Умматнинг ўз вақтида нимага муҳтожлигини кўришлари керак: ким билан душман, ким билан дўст ва қандай дўстлик қилиш кераклигини [кўришлари керак]”, деди у.
Учрашувда Имом Ҳоманаий, шунингдек, бир ёки икки давлатнинг бошқа халқларга ўз иродасини юклаши бир қутбли тартиби энди қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтди.
“Дунёнинг сиёсий харитаси ўзгармоқда”, деди Оятуллоҳ Ҳоманаий. Унинг таъкидлашича, бир қутбли тизимда АҚШ каби кибрли давлатлар ўз сиёсатларини яратади ва уларни Ироқ, Сурия, Эрон ёки Ливан каби бошқа давлатларга нисбатан татбиқ қилади.
Жаҳон аҳолиси бу кучларнинг ҳақиқатидан хабардор бўлиб, бир ёки икки давлат бошқа халқларни бўйсунишга мажбурлаш ғоясини рад этади, дея қўшимча қилди у.
“Ўзгарувчан дунёда мусулмонлар бирлиги ва юксак мавқега эга бўлиш мумкинми?” деган саволга жавоб берар экан, Ҳуманеий: “Ҳа, мусулмон халқлар ўртасида бирлик бўлиши мумкин, лекин бунинг учун қаттиқ ҳаракат қилиш, босим ва қийинчиликларга қарши туриш керак”, деди.
Ҳуманеий энг асосий умид ислом оламининг элита табақаси ва фаҳм-фаросатли ёшлар ҳамда уларнинг жамоатчилик фикрини йўналтиришдаги ўрни катта эканини таъкидлади.
Оятуллоҳ Ҳуманеийнинг сўзларига кўра, Ислом Республикаси ўша даврнинг икки йирик кучи – АҚШ ва Совет Иттифоқига қарши тура олган.
“Мусулмонлар бирлаша олишига Эрон Ислом республикаси мисол бўла олади. Мамлакатимиз вақтида ўша даврнинг икки қудратли давлатига қарши турган кичик бир ниҳол эди ва ўша ниҳол ҳозирда катта дарахтга айланди. Биз буюк кучларга қарши туриб, олға интилдик. Албатта, қаршилик қилиш осон эмас, аммо таслим бўлганлар ҳам қийинчиликларга дуч келишади. Фарқи шундаки, қарши туришлик тараққиётга, таслим бўлиш эса орқага қайтишга олиб боради”, деди у.
Ислом инқилоби олий раҳнамоси ИШИДнинг Ироқ, Сурия ва Афғонистонда содир этган жиноятлари, айниқса, бегуноҳ талабаларнинг ўлдирилишидан афсусланиб, шиа томонда ҳам, сунний томонда ҳам исломга алоқаси бўлмаган экстремистлар борлигини қўшимча қилди. Уларнинг қилмишлари исломий мазҳабларга қарши айбловлар учун баҳона бўлмаслиги керак. Шунингдек, Ҳоманаийнинг фикрича, бир мазҳабга хайрихоҳлик қилиб, бошқа тарафнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашаётганларга нисбатан қаттиқ чоралар кўриш шарт.
Фаластин ва Ислом оламининг бошқа минтақаларида тобора кучайиб бораётган машаққат, босим ва қотилликларни “Ислом умматининг парчаланиши” натижаси деб билади ва мусулмонлар ўртасида муштарак фикр борлигига эътибор қаратиб, жумладан, шундай деди: “Ислом умматининг парчаланиши учун қўлидан келган барча ишни қилдилар. Бунинг яққол мисоли Фаластиндаги суннийлардир. Биродарларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни тўлиқ қувват билан давом эттирамиз. Биз Аллоҳнинг марҳамати ва ёрдамига ишонамиз ва буюк Ислом бирлиги орзусининг амалда амалга ошишига умид қиламиз".

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар