Фото: Tengrinews
Қозоғистонликларни жанубдан шимолга ихтиёрий кўчириш дастури кутилган натижани бермади. Бу ҳақда Сенат спикери Маулен Ашимбаев маълум қилди.
«Таъкидлаш жоизки, айрим ҳудудларда ижтимоий-демографик ва иқтисодий номутаносиблик сақланиб қолаётгани муаммолардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда жанубий, ғарбий вилоятлар ва мегаполисларда аҳоли сони сезиларли даражада ошиб бормоқда. Шимолий вилоятларда эса аксинча, пасайиш тенденцияси кузатилмоқда», деди Ашимбаев ва сўнгги бир неча йил ичида Шимолий Қозоғистон, Павлодар ва Қўстоной вилоятларида аҳоли сони камайганини қўшимча қилди.
«Шу ўринда тан олиш керакки, жанубдан шимолга ихтиёрий кўчириш дастури кутилган натижани бермади. Умид қиламизки, Сенатда кўриб чиқилаётган янги миграция қонуни ишчи кучи ҳаракатчанлигини ошириш бўйича янги рағбатлантириш чораларини кўриб чиқади», деди Сенат спикери.
Ашимбаев дастур нега барбод бўлганига аниқлик киритмади, бироқ, шимолий ҳудудларда инженерия ва жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Қозоғистонда аҳолини кўчириш бўйича бир нечта дастурлар мавжуд. 2017 йилда биринчи президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан «Энбек» самарали бандлик дастури ишга туширилди. 5 йил давомида дастур доирасида мамлакатнинг меҳнат ресурслари кўп бўлган ҳудудларидан 34 мингга яқин киши ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга (асосан шимолий ҳудудларга) кўчирилди. Уларнинг 17 мингга яқини меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар эди. Бироқ, 600 га яқин оила Шимолий Қозоғистон вилоятидаги янги яшаш жойида илдиз отмай, ўз ҳудудларига қайтди.
Дастур шартларига кўра, давлат мигрантларга нафақат иш топишда, балки уларни кўчириш, квартира ижараси ва биринчи йил учун коммунал тўловларни тўлашда ҳам ёрдам берган. Ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлганлар кредит ва грантлар олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади