date

2026-йилдан мопед ва скутер учун «права» олиш анча осонлашади

2026-йилдан мопед ва скутер учун «права» олиш анча осонлашади
Ўзбекистонда мопед ва скутер эгалари учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш жараёни энди анча осонлашади. Ҳукумат тегишли қарорни қабул қилиб, ҳайдовчилик тизимини соддалаштириш ва аҳолига қулайлик яратишга қаратилган янги тартибларни жорий этди.

Қарорга кўра, 2026-йил 1-январдан мопед ва скутерларни бошқариш учун янги «А1» кичик тоифали гувоҳнома жорий этилади. Энг муҳим янгилик — энди талабгорлар мажбурий ўқув курсларини ўтмасдан, тўғридан-тўғри имтиҳон топшира олади. Яъни, 180 соатлик назарий ва 20 соатлик амалий машғулотларни ўташ талаб этилмайди.

Талабгорлар ўқув курсларини истаса онлайн, истаса офлайн тарзда ўзлаштириши ёки мустақил тайёрланиши мумкин. Назарий имтиҳонда 20 та тест саволининг 16 тасига тўғри жавоб бериш кифоя бўлади.

Шунингдек, «А», «Б», «C» ва «Д» тоифали гувоҳномага эга шахслар алоҳида ҳужжат олмасдан ҳам «А1» тоифали транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Янги тартиб 2026-йил 1-февралдан янада кенгайтирилади — «А» ва «Б» тоифалар учун ҳам назарий машғулотларни мустақил ўзлаштириш имконияти яратилади. Бу нафақат вақтни, балки ўқув харажатларини ҳам камайтиради.

Бундан ташқари, 2026-йил 1-апрелдан йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш мақсадида автоматик камера тизимлари орқали қайд этиладиган 12 турдаги қоидабузарлик учун жарима баллари тизими жорий қилинади. Энг муҳими, баллар эндиликда транспорт воситаси эгасига эмас, балки айнан қоидабузарликни содир этган ҳайдовчига ёзилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2026-йилдан мопед ва скутер учун «права» олиш анча осонлашади