date

Абдуқодир Ҳусонов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди

Абдуқодир Ҳусонов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди

Абдуқодир Ҳусонов Осиёдаги энг қиммат ҳимоячига айланди, деб UZ24.uz хабар берди. Transfermarkt маълумотларига кўра, “Манчестер Сити” ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси қитъада биринчи ўринга чиқди.

Ундан аввал етакчи бўлиб турган “Бавария” клуби вакилӣ Ким Мин Женинг нархи 40 миллион евродан 32 миллион еврога тушди. Бу ўзгаришдан сўнг Ҳусонов 35 миллион евро (тахминан 459 миллиард сўм) билан энг қиммат ҳимоячига айланди.

У нафақат ҳимоячилар орасида, балки бутун Осиё футболчилари орасида ҳам етакчи бўлди. Япониялик ҳужумчи Каору Митома ҳам 35 миллион евро баҳоланган ва улар биринчи ўринни бўлишиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусонов Осиёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди