date

Павар "Марсель" мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Павар "Марсель" мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Франция чемпионатининг тўққизинчи турида "Марсель" меҳмонда "Ланс"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Провансликлар ҳимоячиси Бенжамен Павар жамоасининг муваффақиятсиз натижаси юзасидан ўз фикрларини билдирди.

- "Марсель" мухлисларидан узр сўрайман. Мен хато қилдим ва натижага бўлган жавобгарликни ўзимга олишга тайёрман.

"Марсель" каби клубда ўйнаётганингда идеал бўлишинг керак. Яхшироқ ўйин кўрсатишга ва ишончни қайтаришга ваъда бераман", – дейди француз футболчиси Footmercato нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўйинда Бенжамен автогол муаллифи бўлди ва бу гол "Ланс"га ғалаба келтирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Павар "Марсель" мағлубияти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди