Камавинга янги позицияда ўйнади

Камавинга янги позицияда ўйнади

Камавинга янги позицияда ўйнади
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Испания Ла Лигасининг ўнинчи турида "Барселона" устидан эришилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Мезбонлар принципиал рақибни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

"Ўнг қанот вингери. Янги позиция очилди", - дея ёзиб қолдирди 22 ёшли француз футболчи ўз постида.

Кеча эришилган муваффақиятдан сўнг Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлади. "Қироллик клуби" 27 очкога эга бўлди.

"Барселона" эса Ханс-Дитер Флик бошчилигида 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар