
Бавария ярим ҳимоячиси Ёзуа Киммих жамоасининг мавсум стартида кетма-кет 13та ўйинда ғалаба қозонган рекордини изоҳлади. "Бу рекорд тасодиф эмас.
Бу бизнинг машаққатли меҳнатимизнинг мукофоти. Жамоамиз жуда кучли, ҳаттоки заҳирадан тушган футболчилар ҳам ўйинларни ўзгартира олишади.
Биз бирлашганмиз ва ҳар доим бир-биримиздан хурсанд бўламиз. Албатта, таркиб учун рақобат бор, аммо ҳар биримиз умумий мақсад йўлида бор кучимизни сарфлаймиз", – деди Киммих Баерн & Germany нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Бавария Европанинг топ чемпионатлари тарихида мавсум стартида 13та ўйинда ғалаба қозонган иккинчи жамоа бўлди. Бунгача бундай натижага 1992/93 йилги мавсумда Милан эришган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар