Тошкентда ЙТҲдан сўнг ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл қамалди

1 дақиқа ўқиш196
Тошкентда ЙТҲдан сўнг ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл қамалди

Тошкентда ЙТҲдан сўнг ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл қамалди
Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасидан кейин ҳайдовчига болға билан ҳужум қилган аёл бир ярим йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Воқеа бу йилнинг апрель ойида Юнусобод туманида содир бўлганди. Spark ва Матиз автомобиллари ўртасида юз берган кичик ЙТҲдан сўнг, Spark ҳайдовчиси бўлган аёл ўзини йўқотиб, темир болға билан Матиз ҳайдовчисига ташланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада аёл машинасидан тушиб, Матиз ойналарини синдираётгани ва эркакка бир неча марта зарба бераётгани акс этган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган ва унга энгил мия чайқалиши ташхиси қўйилган.

Судда ҳар икки томон бир-бирини провокацияда айблаган. Аёл эса Spark ҳайдовчиси ўзини ҳақорат қилганини айтиб, жавобан машинасида бўлган алюминий болғани ишлатганини тан олган.

Олий суд аёлни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) бўйича айбдор деб топди ва унга бир йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Шунингдек, суд қарорига кўра, аёл жабрланувчига етказилган 5 миллион 300 минг сўм зарар миқдорини тўлаши шарт.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?