Озарбайжон олими: “Собиқ СССР давлатлари кирилл алифбосидан воз кечиб, умумий алифбо жорий этади”

2 дақиқа ўқиш311
Озарбайжон олими: “Собиқ СССР давлатлари кирилл алифбосидан воз кечиб, умумий алифбо жорий этади”
Фото: dknews
Туркий давлатлар вакиллари лотин алифбосига асосланган ягона алифбога ўтишга келишиб олди, дея туркий давлатлар умумий алифбоси комиссияси аъзоси, Боку давлат университети умумий тилшунослик кафедраси мудири Низомий Жафаров хабар берди.

Унга кўра, Туркий давлатлар ташкилоти томонидан тузилган комиссия йиғилишида 34 ҳарфдан иборат умумий алифбо лойиҳаси келишиб олинган. Ушбу ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради, Туркманистон ва Венгрия кузатувчи сифатида иштирок этади.

Жафаровнинг маълум қилишича, “умумий алифбога ўтгандан кейин мамлакатлар жиддий ўзгаришларга дуч келмайди, чунки бу кўпчилик туркий давлатларда қабул қилинган ёзув шаклига тўғри келади”.

“Бу ерда катта муаммолар йўқ. Энг катта муаммо қозоқлар ва қирғизлар қачон лотин алифбосига ўтишидадир”, деди у.
Шу билан бирга, Жафаров умумий туркий тил яратиш ҳақида гап бўлмаслигини таъкидлаган. Яъни, давлатлар умумий туркий алифбога асосланган ўз алифболарини ўрнатади.

Лотин асосидаги умумий туркий алифбо лойиҳаси илк бор 1991 йилда таклиф қилинган. Охирги икки йил давомида бу борада комиссия ишламоқда. Комиссия вакилларининг таъкидлашича, ёзувнинг ягона шакли “туркий халқлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорликка ёрдам беради”.

Кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш жараёни СССР парчаланиши натижасида мустақилликка эришган Совет иттифоқи таркибидаги деярли барча туркийзабон давлатларда содир бўлган. Озарбайжон ва Туркманистонда 1990 йилларнинг биринчи ярмида кирилл алифбосидан воз кечилган. Ўзбекистонда кўп йиллар давомида иккита алифбо бўлган, бироқ сўнги йилларда мутасаддилар бутунлай лотин алифбосига ўтди. Қозоғистон ва Қирғизистон ҳанузгача кирилл алифбосидан фойдаланадиган охирги икки туркий тилли давлатдир.

Қозоғистонда қозоқ тили алифбосини кирилл алифбосидан лотин алифбосига босқичма-босқич ўтказиш тўғрисидаги президент фармони 2017 йилда қабул қилинган. 2021 йилда лотинлаштирилган алифбо версияси жорий қилинган, бироқ 2023 йил баҳорида амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаев расмийлар ўтиш жараёнини имкон қадар тезроқ якунлаш мақсадида кўплаб жиддий хатоларга йўл қўйганини айтган.

Қирғизистонда парламент аъзолари 2023 йилнинг баҳорида лотин алифбосига ўтиш зарурлигини маълум қилган. Қонунчилар “кирилл алифбосидаги асл қирғизча сўзлар нотўғри ёзилганини” таъкидлаган. Бироқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз тилининг лотин алифбосига ўтиши ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини айтган.

“Давлат тилини кирилл алифбосида тўғри, малакали билишни таъминламай туриб, лотин алифбосига ўтиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Давлат тилини ривожлантиришни кирилл алифбосида давом эттириш керак”, деган Жапаров.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?