
Европа футболида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг тўртинчи тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Турин шаҳри вакили "Ювентус" жамоаси Португалиянинг "Спортинг" клубига қарши майдонга тушди.
Учрашувда ҳисоб 1:1 бўлиб, "Ювентус" ғалаба қозона олмади. Бу ўйин "Ювентус" учун жорий мавсум Чемпионлар Лигаси доирасида кетма-кет тўртинчи ғалабасиз ўйини бўлди.
Турин клуби тарихда фақат икки марта мавсумни шундай муваффақиятсиз бошлаган: 1998/1999 йилги мавсумда ва 2013 йилда улар гуруҳ босқичининг дастлабки тўрт учрашувида ғалаба қозона олмаган эди.
Ювентус – Спортинг 1:1
Голлар: Влаҳович 34 – Араухо 12
Ювентус — Ди Грегорио, Калулу, Гатти, Камбиязо, Маккенни, Копмейнерс, Локателли (Миретти, 83), Тюрам (Костич, 72), Консейсау, Йилдиз (Давид, 87), Влаҳович (Адзич, 83)
Cпортинг — Cилва, Вагианнидис (Куарежма, 67), Диоманде, Инасиу, Араухо, Юлман, Симоес (Морита, 82) Кенда, Тринкан, Гонсалвеш (Алиссон Сантос, 82), Иоаннидис (Суарес, 72)
Огоҳлантиришлар: Тюрам 24, Камбиязо 27 - Гонсалвеш 33, Араухо 61, Юлман 73