
УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи турида Лондоннинг "Арсенал" жамоаси сафарда "Славия"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Қизиғи шундаки, бу ғалаба "тўпчилар" учун кетма-кет саккизинчи "қуруқ" ғалаба бўлди.
Микел Артета шогирдлари ушбу серияда "Славия" (3:0), "Бёрнли" (2:0), "Брайтон" (2:0), "Кристал Пэлас" (1:0), "Атлетико" (4:0), "Фулхэм" (1:0), "Вест Хэм" (2:0) ва "Олимпиакос" (2:0) жамоаларини мағлубиятга учратди.
Англия Премьер-лигаси матбуот хизмати маълумотига кўра, "Арсенал" ўзининг 1903 йилда ўрнатилган кетма-кет "қуруқ" ғалабалар рекордини такрорлади.
Артета шогирдларининг навбатдаги ўйини 8 ноябрь куни "Сандерленд"га қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг