
"Барселона" вингери Рафинья Диас жамоадоши Ламин Ямал ҳақида ўз фикрларини билдирди. Иккала футболчи ҳам ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари туфайли "Олтин тўп" совринига даъвогарлик қилишган эди.
Аммо якунда мукофотга эга чиқишмади: бразилиялик футболчи овоз беришда бешинчи ўринни эгаллаган бўлса, испан футболчиси иккинчи бўлди.
"Менинг Ямал билан ҳеч қандай рақобатим йўқ. Ҳақиқат шуки, бу масала одамлар тасаввур қилганидан бутунлай бошқача. Ламинни инсон ва футболчи сифатида жуда ҳурмат қиламан, оилаларимиз ҳам бир-бири билан яхши муносабатда.
Тўғри, футбол рақобатга асосланган спорт тури. Жамоа ичидаги рақобат доимо мавжуд, аммо бизнинг рақобатимиз соғлом ва рағбатлантирувчи бўлди.
Майдонда бир-биримизга чақириқ ташлаймиз, лекин бу ҳеч қачон шахсий манфаатларга айланмайди. Бизнинг муносабатларимиз аъло даражада, бир-биримизни қўллаб-қувватлашга интиламиз.
Ямал билан бир жамоада ўйнашдан жуда мамнунман", – дейди Рафинья испан нашрларига берган интервьюсида.
Чоршанба куни Ханс-Дитер Флик жамоаси Чемпионлар лигаси доирасида "Брюгге"га қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.