09:30 / 22.11.2024
15

Тадқиқот: иқлим ўзгариши тўфонлар тезлигини оширмоқда

Тадқиқот: иқлим ўзгариши тўфонлар тезлигини оширмоқда
Фото: Getty Images
Иқлим ўзгариши тўфонлар интенсивлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатиб, уларнинг вайронкор кучини оширмоқда. Бу ҳақда Environmental Research:Climate’да эълон қилинган тадқиқотда сўз боради.

Мақолада қайд этилишича, Атлантика тўфонлари тезлиги 2019 йилдан 2023 йилга қадар ўртача соатига 29 километрга ошган. Бунинг асосий сабаби — Атлантика океанидаги ҳароратнинг 2-3 даражага, баъзи ҳудудларда эса 4 даража Целсийгача кўтарилганида.

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Дэниел Гиффорднинг сўзларига кўра, юқори тоифадаги тўфонлар катта зарар келтириши билан хавотирли. Масалан, бешинчи тоифадаги тўфон биринчи тоифага кирувчи тўфондан 400 баробар кўпроқ вайронкор бўлиши мумкин.

Жорий йилда кузатилган энг кучли тўфонлар — бу «Берил», «Хелен» ва «Милтон» бўлиб, иқлим ўзгариши сабаб уларнинг тезлиги соатига 26-39 киломертга ошган.

Олимларнинг тахминича, иқлим ўзгаришига қарши фаол курашилмаса, бу каби табиий офатларнинг инсоният учун янги таҳдидлари ошиб боради.

Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш глобал исиш Тинч океанидаги орол давлатларга хавф солаётганини маълум қилганди. Шунингдек, БМТ раҳбари дунё аҳолисини иссиқликдан ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирган эди. Ташкилот сўнгги ўн йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ давр бўлганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадқиқот: иқлим ўзгариши тўфонлар тезлигини оширмоқда