date

Қарабоғ ва Челси дуранг ўйнади: 2:2

Қарабоғ ва Челси дуранг ўйнади: 2:2
Чемпионлар лигаси тўртинчи турида бўлиб ўтган муросасиз ўйинда Озарбайжоннинг “Қарабоғ” жамоаси ва Англиянинг “Челси” клуби 2:2 ҳисобидаги дуранг билан майдонни тарк этди. Ҳар иккала бўлимда жамоалар бир-бирига жавоб голларини уриб, томошабинларга динамик ва шиддатли футбол намойиш қилишди.

Учрашув фаол бошланди. 18-дақиқада “Челси” ҳужумчиси Эстевао Сантоснинг узатмасидан сўнг ҳимоячини алдаб, тўпни паст зарба билан дарвозанинг яқин бурчага йўллади ва ҳисобни очди.

Аммо мезбонлар бу ҳисобда узоқ қолишмади. 29-дақиқада Леандро Андраде Дуран зарбасидан сўнг дарвоза устунидан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлимнинг яқунига яқин “Қарабоғ” босимни оширди. 39-дақиқада “Челси” ҳимоячиси Хато ўз жарима майдонида қўли билан тўпга тегди ва ҳакам пенальти белгилади.

Марко Янкович пенальтини ишонч билан амалга ошириб, дарвозабонни ва тўпни қарма-қарши бурчакларга йўллади — 2:1. Шу ҳисоб билан жамоалар танаффусга чиқди.

Иккинчи бўлимда “Челси” ҳужумкор ўйинга ўтди. Гарначо, Фернандес ва Делапнинг ўйинга қўшилиши ҳужумни кучайтирди.

54-дақиқада Гарначо рақиб ҳимоячиси Медина хатосидан фойдаланиб, кучли зарба билан узоқ бурчакка гол уриб, ҳисобни яна тенглаштирди — 2:2. Ўйин охирида иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди: Эстевао, Буонанотте ва Кащук каби футболчилар яхши имкониятларга эга бўлишди, лекин гол ура олишмади.

Мазкур дуранг натижа билан “Қарабоғ” ғалабани сақлаб қололмади, “Челси” эса қийин ўйинда муҳим очко қўлга киритди. Ўйин охиригача шиддатли ва ҳиссиётларга бой бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қарабоғ ва Челси дуранг ўйнади: 2:2