date

Францияда мушук қўшниларникига боргани учун аёлга 1,2 минг евро жарима

Францияда мушук қўшниларникига боргани учун аёлга 1,2 минг евро жарима

Францияда яшовчи Доминик Валдес исмли аёл ўзининг Реми лақабли малла мушуги сабаб суд орқали жаримага тортилади. Суд қарорига кўра, у қўшнининг мулкига етказилган зарар учун 1,2 минг евро товон тўлайди ва ҳайвони ҳар сафар бегона ҳудудга чиқса, 30 евро миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлади.

Le Parisien’нинг ёзишича, терговда мушук янги сувоқни, адёлни ва боғни ифлослагани айтилган. Аммо Валдес бу айбловларни инкор этган ҳолда, бу ишда аниқ далил йўқлигини таъкидлади:

— Маҳалламизда яна бир малла мушук бор. Суратларда ҳам турли мушуклар кўринган, — деди у.

Ҳодиса ортидан қўшнилар яна икки минг евро товон талаб қилиб, қўшимча даъво киритган. Энди эса Валдес ўз мушугини уйда сақлашга мажбур.

— Реми ҳозир уйда қамоқдагидай. У семириб, безовта бўлиб қолди. Боғгa чиқаришга ҳам қўрқаман, — дейди у.

Бу иш жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди. Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти (СПА) бу қарорни танқид қилди. Ташкилот раҳбари Гиём Санчеснинг таъкидлашича, мушуклар табиий равишда ўз атрофини ўрганишга интилади ва бу ҳолат прецедентга айланса, ҳайвонларни асраб олиш жараёнини қийинлаштириши мумкин.

Маҳаллий фуқаролар ҳам суд қароридан ташвишда. “Мушуклар уйдан-уйга эркин юради. Улар каламушларни йўқ қилиб, фойда келтиради. Энди улар учун ҳам жазо тайёрланиши адолатдан эмас”, — дейди тўртта мушук эгаси Натали.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда мушук қўшниларникига боргани учун аёлга 1,2 минг евро жарима