
Март ойида Мянмада рўй берган ҳалокатли зилзила ортидан минтақада яна хавф юқорилади
Хитойлик сейсмологлар Осиё минтақасида, хусусан Хитой ва унинг атрофидаги ҳудудларда яқин йилларда яна кучли зилзилалар содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Пекин ер силкинишлари агентлиги катта муҳандиси Чжу Хунбиня бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи 1879 йилдан буён қайд этилган сейсмик маълумотларни таҳлил қилган ҳолда, минтақада олтита йирик фаол давр мавжудлигини аниқлади. Айнан шу маълумотлар асосида олимлар навбатдаги сейсмик фаоллик даври яқинлашганини таъкидлашмоқда.
Мянмадаги зилзила — даҳшатли огоҳлантирув
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил март ойи охирида Мянмада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлган эди. Ер ости силкинишлари Таиланд, Хитой ва Ветнамда ҳам сезилган. Оқибатда тахминан 3,5 минг киши ҳалок бўлди, 4,6 мингдан зиёд инсон эса тан жароҳати олди.
Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ушбу офат оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча ёрдамга чақирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, Мянмада тиббий хизматларни тиклаш, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва ҳаётий муҳим ёрдам тақдим этиш учун камида 8 миллион доллар зарур.
Олимлар нима дейишяпти?
Хитойлик тадқиқотчиларнинг фикрича, сўнгги зилзилалар — бу сейсмик фаолликнинг янги даври бошланганидан дарак. Улар нафақат Хитой, балки бутун Жанубий-Шарқий Осиё ҳудудида юқори хатар сақланиб қолганини таъкидлашмоқда.
Олимлар фуқароларни зилзила хавфига нисбатан жиддий муносабатда бўлишга чақирмоқда. Бу нафақат қурилиш стандартларини кучайтириш, балки аҳоли орасида хавфсизлик бўйича билимларни оширишни ҳам талаб қилади.
Zamin.uz таҳририяти сизни огоҳлик ва эҳтиёткорликка чорлайди. Табиий офатлар — кутилмаган синов, аммо уларга тайёргарлик кўриш — бизнинг қўлимизда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар