
2025 йил 26 октябр куни Баҳрайнда ўтказилган III Осиё ёшлар ўйинларида ўзбекистонлик атлетлар Паризода Талабова ва Анастасия Сильченкова мамлакатимизга икки олтин медал олиб келишди. Енгил атлетика бўйича найза улоқтириш мусобақасида Паризода Талабова ўзининг ишончли чиқиши билан биринчи ўринни эгаллади.
У 53,08 метр натижа билан рақибларидан устун келди ва олтин медални қўлга киритди. 3000 метр масофага югуриш бўйича қизлар ўртасидаги финал пойгада Анастасия Сильченкова бутун масофа давомида етакчиликни қўлдан бой бермай, чидамлилик ва маҳоратини намойиш этди.
У 9 дақиқа 43,61 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва жамоа ҳисобига 14-олтин медални қўшди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар