
"Бавария" жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл кетма-кет икки ўйинда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. Шанба куни 17 ёшли иқтидор эгаси захирадан майдонга тушганидан бор-йўғи беш дақиқа ўтиб, "Боруссия" Мёнхенгладбах дарвозасини ишғол қилган эди.
Чоршанба куни эса Карл Чемпионлар лигасида Бельгиянинг "Брюгге" жамоасига гол уриб, яна эътиборни ўзига қаратди. "Карл жуда яхши спорт формага эришди, кетма-кет икки ўйинда гол урди.
"Бавария" каби юқори даражадаги клубда шов-шувлар бўлиши одатий ҳол. Муҳими, хотиржамликни сақлаб, ишлашни давом эттиришдир.
Танқидлар юзага келса, ҳаммаси бир хил усулда давом эттирилиши керак. Шунда Леннининг келажаги порлоқ бўлади", – деди мураббий Венсан Компани матбуот анжуманида.
29 октябрь куни Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси Германия кубогида "Кёльн" клубига қарши баҳс олиб боради.
"Бавария" бош мураббийи 17 ёшли Карлни мақтади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар