date

Трамп ва Си Цзинпин учрашуви олдидан АҚШ стратегияси

Трамп ва Си Цзинпин учрашуви олдидан АҚШ стратегияси
АҚШ президенти Дональд Трамп Осиё бўйлаб ташрифи давомида иқтисодий ҳамкорлик бўйича бир қатор келишувларни имзолашни режалаштирмоқда. Bloomberg хабарига кўра, ушбу қадамлар Қўшма Штатларнинг мавқеини мустаҳкамлаш ва дунё бозорининг Хитойга боғлиқлигини камайтиришга қаратилган.

Хитой мазкур соҳада етакчи ўйинчи бўлиб қолмоқда. Маълумотларга кўра, келишувлар барқарор таъминот занжирларини яратиш, АҚШ иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва глобал ўсишни рағбатлантиришга ёрдам бериши кутилаяпти.

Ҳозирча ушбу келишувларнинг батафсил тафсилотлари ошкор қилинмаган. Трамп ўз ташрифи давомида Малайзияни зиёрат қилиб, Жануби-Шарқий Осиё Давлатлари Ассоциацияси (ASEAN) саммитида иштирок этади.

Шунингдек, Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик форуми (APEC)да қатнашади. Саммит доирасида 30 октябрь куни АҚШ президенти ва Хитой раҳбари Си Цзинпин ўртасида учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Си Цзинпин учрашуви олдидан АҚШ стратегияси