Улуғбек Раҳматуллаевнинг янги қўшиғи тез суръатда машҳур бўлмоқда (audio)

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев 24 январ куни, яъни икки кун аввал, ўзининг YouTube канали орқали “Ҳаёт” номли янги таронасини мухлисларига тақдим этди. Қисқа вақт ичида ушбу қўшиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотди.
Маълумотларга кўра, тарона икки кун ичида қарийб 100 минг марта тингланган. Шунингдек, видеога 200 дан ортиқ изоҳ қолдирилган бўлиб, уларда мухлислар қўшиқнинг мазмуни, мусиқаси ва ижросини юқори баҳоламоқда.
Тингловчилар орасида “Ҳаёт” таронасини самимий, чуқур маънога эга ва руҳиятга таъсир этувчи қўшиқ сифатида таърифлаётганлар кўп. Қўшиққа бўлган қизиқиш кун сайин ортиб бораётгани эса, унинг яқин вақт ичида янада оммалашишидан дарак беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг