
Наманганда IV Халқаро асал фестивали бошланди. Тадбирда Ўзбекистон ва чет элдан келган 150 дан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда.
Кўргазмада асалнинг ноёб турлари ва асаларичилик маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Фестиваль асаларичилик соҳасида тажриба алмашиш ва асал маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун муҳим майдонга айланди.
Шунингдек, аграр туризмни ривожлантириш ва минтақанинг ҳунармандчилик анъаналарини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Асосий тадбирлар «Афсоналар водийси» тематик боғида ўтказилмоқда.
Бу ерда 100 дан ортиқ павильон ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар орасида Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Хитой ва Россия вакиллари ҳам бор. Уч кунлик дастур доирасида илмий-амалий конференциялар, спорт мусобақалари, етакчи мутахассисларнинг маҳорат дарслари ҳамда ижодий танловлар ўтказилиши режалаштирилган.
Фестивальга 2,5 мингга яқин хорижий ва 10 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташрифи кутилмоқда.
Наманганда халқаро асал фестивали бошланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар