date

ПСЖ «Реал» ҳимоячиси Рюдигерни текинга олиши мумкин


ПСЖ таркибини кучайтириш режалари устида ишламоқда. El Nacional хабарига кўра, Франция футболи гранди «Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигерга қизиқиш билдирмоқда.

Ёзда немис футболчини бепул қўлга киритиш мумкин бўлади, агар шу вақтгача у Мадрид клуби билан амалдаги шартномасини узайтирмаса. Қайд этилишича, ПСЖ президенти Нассер ал-Хелаифи Антонио Рюдигерга яхши молиявий шартларни таклиф қилишга тайёр.

Баҳор бошида Рюдигер 33 ёшга тўлади. Transfermarkt мутахассислари футболчини 12 миллион евроға баҳоламоқда.

Ҳозир ПСЖ Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Ланс» эса бир очко кўпроқ жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ «Реал» ҳимоячиси Рюдигерни текинга олиши мумкин