date

Қозоғистонда террорчилик ҳаракати олди олинди

Қозоғистонда террорчилик ҳаракати олди олинди
Миллий хавфсизлик қўмитаси Олмаотада содир этилиши режалаштирилган террорчилик ҳаракатининг олдини олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Жиноятни хориждан келган беш нафар шахсдан иборат террорчилик гуруҳи амалга оширишни режалаштирган. Улар тайёргарлик босқичида қўлга олинди.

Сентябрь ва октябрь ойларида терроризмни тарғиб қилишда гумонланган саккиз нафар Қозоғистон фуқароси ҳибсга олинган. Сўнгги икки ой ичида террорчилик ва экстремистик жиноятлар учун олти нафар шахс суд ҳукми билан жазога тортилган.

"Йил бошидан буён шу каби жиноятлар учун жами 89 киши, жумладан, олти нафар чет эл фуқароси жавобгарликка тортилди", – дея маълум қилди КНҚ.

Маълумот учун, жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Ўзбекистонда деструктив ташкилотларнинг 20 нафар тарафдори устидан ҳукм ўқилган эди.

Улар портловчи моддалар ва заҳарли препаратлар хусусиятларини ўрганган. Тўрт нафари Сурияга террорчилар сафига қўшилиш учун жўнаб кетишга улгурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда террорчилик ҳаракати олди олинди