
18 ёшли "Барселона" вингери Ламин Ямалга хип-хоп афсонаси Др. Дре томонидан ноодатий совға тақдим этилди.
Унга олтин рангли Beats наушниклари ва The Chronic дебют альбоми пластинкаси совға қилинган. Альбом муқовасида Др.Дре шундай ёзув қолдирган: "Мен ёш қиролман, худди Ламин Ямал каби." Футболчининг айтишича, у Др. Дре ва Эминемнинг қўшиқлари билан улғайган ва рэп мусиқаси унга ўйинлардан аввал кайфиятини тўғри йўналишга солишга ёрдам беради.
Энди эса у Др. Дре'нинг шахсий совғаси билан янада кўпроқ илҳомланади.
Ямалнинг ушбу совға билан суратга тушган пости ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Мухлислар ҳазиллашиб, "ёш қирол" энди ҳақиқий гангстерга айланганини таъкидлашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар