date

Афғонистон маҳсулотлари учун ҳаво йўлаги очилди

Афғонистон маҳсулотлари учун ҳаво йўлаги очилди
Ўзбекистон Афғонистоннинг янги мева ва сабзавотларини экспорт қилиш учун ҳаво йўлагини очди, деб хабар бермоқда Atlas Press. Ушбу йўлак Сурхондарё вилояти ва Балх вилояти расмийлари ўртасида келишув асосида ташкил этилди.

Янги маршрут афғон экспортчиларига маҳсулотларини Россия, Хитой ва Ҳиндистон каби асосий халқаро бозорларига етказиш имконини беради. Ўзбекистонлик мутасаддилар тадбиркорларга юкларни ташишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.

Таъкидланишича, Покистон чегарасидаги ўтиш пунктларининг, айниқса экспорт мавсуми авжида ёпилиши Афғонистон иқтисодиётига жиддий зарар етказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон маҳсулотлари учун ҳаво йўлаги очилди