
Қозоғистоннинг QazaqGaz газ транспорт компанияси 2025 йилда Россия газининг Ўзбекистонга транзити 6 миллиард кубометрга етиши кутилётганини маълум қилди. Бу кўрсаткич 2024 йилда 5,6 миллиард кубометрни ташкил этади, деб хабар беради «Казинформ».
Россиядан Ўзбекистонга газ транзити 2023 йилда бошланган. Бу жараён учун «Марказий Осиё – Марказ» газ қувури ишлатилмоқда.
«Интергаз Марказий Осиё» компаниясининг маълумотига кўра, мазкур қувурда таъмирлаш ишлари олиб борилган ва у ерда аниқланган 10 мингдан ортиқ нуқсонлардан 6 мингтаси тузатилди. Ҳозирда Ўзбекистонга ҳар куни Қозоғистон орқали 178 миллион кубометр газ етказиб берилмоқда.
Келажакда ушбу транзит ҳажмини йилига 11 миллиард кубометрга етказиш режалаштирилган. «Интергаз Марказий Осиё» компаниясининг таъкидлашича, кўпаяётган газ транзит ҳажмларига мос равишда инфратузилма тайёрланмоқда.
2023 йил октябрь ойининг бошига келиб, Ўзбекистон хориждан умумий қиймати 932,3 миллион долларлик газ импорт қилган. Бу ўтган йилга нисбатан 29,7 фоизга кам.
Шу билан бирга, мамлакат газ экспортни 546,2 миллион кубометрга етказиб, йиллик ўсиш суръати 15,4 фоизни ташкил этди.
Россия газ транзити Ўзбекистонга кўпайиши кутилмоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар