Совға ичидаги «наркотик»: АҚШда Рождество ниқобидаги йирик контрабанда фош этилди

Совға ичидаги «наркотик»: АҚШда Рождество ниқобидаги йирик контрабанда фош этилди

Кентукки штати полицияси байрам қутиларига яширилган 25 килограммдан ортиқ метамфетаминни қўлга туширди.

Ҳуқуқ-тартибот посбонлари гиёҳванд моддалар савдосида гумонланган 23 ёшли Жейкоб Таламантес бошқарувидаги автомобилни тўхтатишди. Махсус ўргатилган ит машинада тақиқланган модда борлигига ишора қилгач, юкхонадан Рождество совғаси қоғозига ўралган шубҳали қутилар топилди.

Текширув давомида «совғалар» ичига 55 фунт (тахминан 25 кг) оғирликдаги метамфетамин жойлангани маълум бўлди. Небраскалик йигит ушбу заҳри қотилни Аёвадан олиб келганини ва сотишни кўзлаганини тан олган. Ҳозирда унга нисбатан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси бўйича айблов эълон қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар