date

Европа хавотирда: Трамп ва Зеленский учрашуви нима билан тугайди?

Европа хавотирда: Трамп ва Зеленский учрашуви нима билан тугайди?

Европа АҚШ президенти ҳамда Украина етакчиси ўртасидаги мулоқот кутилмаган бурилишларга сабаб бўлишидан хавотирга тушмоқда.

CNN телеканалининг НАТОдаги ишончли манбаларига таяниб хабар беришича, расмий Брюссель Вашингтон ва Киев ўртасидаги амалдаги ҳамкорлик суръатини ижобий баҳолайди. Бироқ Дональд Трамп иштирокидаги ҳар қандай музокараларнинг якунини олдиндан тахмин қилиб бўлмаслиги европалик сиёсатчиларни жиддий ўйлантириб қўйган.

Европа томони ушбу учрашувдан ижобий янгиликлар кутаётган бўлса-да, Трампнинг кутилмаган қарорлари ҳозирги сиёсий муносабатлар мувозанатини ўзгартириб юбориши мумкинлигини тан олмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Европа хавотирда: Трамп ва Зеленский учрашуви нима билан тугайди?