
Қозоғистоннинг SCAT Airlines авиакомпанияси Туркистон Ҳазрати Султон халқаро аэропортидан Ўзбекистоннинг Урганч, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига янги тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқда. Чипталар сотуви аллақачон бошланган.
Туркистон — Урганч — Туркистон йўналишидаги парвозлар 1-декабрдан бошланади. Ушбу рейслар душанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Туркистон — Бухоро — Туркистон йўналиши 2-декабрдан ишга тушади. Бу парвозлар сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Туркистон — Самарқанд — Туркистон йўналиши бўйича мунтазам қатновлар эса 3-декабрдан бошланади. Ушбу рейслар чоршанба, жума ва якшанба кунлари ташкил этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.