Хитой Африкада стратегик юришни бошлади

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Янги йил бошидаги анъанавий Африка сафарини бошлади. У ташриф давомида Эфиопия, Сомали, Танзания ва Лесотога боради. Сафар 12-январгача давом этади ва Хитойнинг Африка билан савдо ҳамда иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Сафарнинг асосий мақсади Шарқий ва Жанубий Африкадаги муҳим савдо йўлларини мустаҳкамлашдир. Хусусан, Сомали орқали ўтувчи денгиз йўллари Хитой савдоси учун муҳим ҳисобланади. Танзания эса Африка ичкарисидаги бой ҳудудларни денгиз портлари билан боғлайдиган асосий давлат сифатида эътиборга олинмоқда.
Сўнгги йилларда Африка давлатлари кредит олишдан кўра, инвестиция жалб этишга кўпроқ қизиқмоқда. Шу сабабли Хитой томонлари инфратузилма билан бир қаторда ишлаб чиқариш ва иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларни илгари сурмоқда. Бу Хитой ва Африка ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.
Лесотога ташриф Хитойнинг эркин савдони қўллаб-қувватлашини кўрсатади. Хитой илгари энг камбағал давлатлар учун ўз бозорига божхона тўловларисиз кириш имкониятини берган эди. Бу эса АҚШ савдо чекловларидан зарар кўрган айрим Африка давлатлари учун муҳим ёрдам бўлиб хизмат қилмоқда.