date

Ишлаб чиқариш самарадорлиги 2 млн иш ўрни яратади

Ишлаб чиқариш самарадорлиги 2 млн иш ўрни яратади
Европа ва Марказий Осиё минтақасида ишлаб чиқариш самарадорлигини 10% ошириш деярли 2 миллион янги иш ўрни яратиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон банкининг янги ҳисоботида айтилади.

Мутaxассислар таъкидлашича, иқтисодиётни ривожлантиришда асосий омил нафақат капитал ва ишчи кучи кўпайиши, балки самарадорликни ошириш бўлиши керак. Ҳисоботда қайд этилишича, глобал молиявий инқироздан кейинги даврда иқтисодий ўсишнинг секинлашуви, асосан, самарадорлик суръатларининг пасайиши билан боғлиқ бўлган.

Ислоҳотлар суст амалга оширилган, кўплаб ресурслар самарасиз давлат корхоналарида қолиб кетган ва ривожланиш имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, минтақадаги энг самарали компаниялар экспорт билан шуғулланувчи корхоналардир, аммо уларнинг сони етарли эмас.

Шу билан бирга, Европа ва Марказий Осиё давлатларининг савдо айланмаси ўз имкониятларидан ўртача 45% паст бўлиб, бу эса глобал иқтисодиётга интеграция ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун катта имкониятларнинг мавжудлигини кўрсатади. Жаҳон банки минтақадаги мамлакатларга ислоҳотларни тезлаштириш ва савдо, инвестициялар, рақамлаштириш, самарадорликни ошириш ҳамда малакаларни ривожлантириш каби бешта асосий йўналишга эътибор қаратишни тавсия қилди.

Бу нафақат сифатли иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга, балки иқтисодиётларнинг барқарорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

"Минтақа ҳал қилувчи босқичда турибди. Самарадорликни ошириш устувор вазифа бўлиши керак", — деди Жаҳон банкининг минтақавий директори Асад Алам.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ишлаб чиқариш самарадорлиги 2 млн иш ўрни яратади