date

Сурхондарёда чақалоғи билан молхонага қамаб қўйилган аёл иши бўйича 3 киши қамалди

Сурхондарёда чақалоғи билан молхонага қамаб қўйилган аёл иши бўйича 3 киши қамалди

Сурхондарёда молхонада чақалоғи билан қамалган аёл иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Аввалроқ, Узун туманида аёл ва унинг янги туғилган фарзандига нисбатан зўравонлик ва таҳдид қўлланилиши ҳақида хабарлар вилоят ИИБ томонидан текширилган эди.

Маълум бўлишича, аёлнинг эркак ва унинг қариндошлари, аёлнинг тилда нуқсони ва фикрларини тўлиқ баён қилишда қийналиши имкониятидан фойдаланиб, уни бир неча ой давомида 5 ойлик фарзанди билан молхонада сақлаб келган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди 1981 йилда Сурхондарёда туғилган эркакни Жиноят кодексининг 126-1, 127, 25, 135 ва 138-моддаларида (оилавий зўравонлик, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш, одам савдоси, зўрлик билан қасддан озодликдан маҳрум қилиш кабилар) айбдор деб топди.

Шунингдек, 1975 йилда туғилган М.Ш., 1978 йилда туғилган К.Ш. ва 1951 йилда туғилган З.А. ҳам Жиноят кодексининг 104, 127, 25, 135 ва 138-моддаларида айбли деб топилди. Улар одам савдоси, зўрлик билан озодликдан маҳрум қилиш, вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш ва қасддан оғир бадан шикаст етказиш каби жиноятларни содир этгани аниқланди.

Суд қарори билан А.Ш. 13 йил, М.Ш. ва К.Ш. 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди, З.А. эса 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда чақалоғи билан молхонага қамаб қўйилган аёл иши бўйича 3 киши қамалди