
Гонконгнинг Wang Fuk Court кўп қаватли турар жой мажмуасида юз берган йирик ёнғинда камида 44 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳудудда сўнгги ўн йилликларда қайд этилган энг ҳалокатли ёнғинлардан бири бўлди.
279 нафар шахс бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар ёнғин ўчирувчи ҳам бор.
Полиция ушбу ҳодиса бўйича эҳтиётсизлик оқибатидаги қотилликда гумон қилинаётган уч эркакни қўлга олди. 1983 йилда қурилган мазкур мажмуа таъмирлаш ишлари арафасида бўлган ва тўлиқ анъанавий бамбук қурилиш тўсиқлари билан ўралган эди.
Шаҳар ҳокимияти илгари ёнувчан бамбук материалларини хавфсизроқ пўлат конструкцияларига алмаштиришни режалаштирган эди. Хитой раҳбари Си Сзинпин фожиа қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.