
Бангладеш президенти Муҳаммад Шаҳабуддин Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоевнинг ишонч ёрлиғини қабул қилди. Учрашув чоғида Шаҳабуддин Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор ва ишончли дўст сифатида қарашини таъкидлади.
Томонлар савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Бангладеш текстиль, фармацевтика ва чарм саноатида ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар туризм ва олий таълим соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш борасида келишиб олишди. Шаҳабуддин Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси ошганини юқори баҳолади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.