
Наманганда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ЙПХ ходими Дониёр Нуриллаев ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда идора матбуот хизмати. Фожиа 25-ноябр куни соат 20:00 атрофида, ходим тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пайтда юз берди.
Маълум бўлишича, Дониёр Нуриллаев Ички ишлар вазирлигининг Янги Наманган туманидаги госпиталига даволаниш учун йўл олган эди. Пиёдани уриб юборган ҳайдовчи вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахс бўлган.
У Оникс автомобилини юқори тезликда бошқариб, қувиб ўтиш ҳаракатини амалга оширган. Ҳодиса натижасида ходим оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этди.
Ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.